| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
урадиган бўлсак, ўлдириб қўямиз», дейишди. Пайғамбар с.а.в.: «Юзта новдали хипчин (хивич)ни олинглар-да, у билан бир марта уринглар, дедилар. Улар шундай қилишди». Бу ҳадис ҳадни кўтара олмайдиган тузалмас касалга ёки нимжонга енгил урилишига далилдир. Шу ҳадиснинг яна бир ривоятида:
«وَ لَوْ حَمَلْنَاهُ إلَيْكَ لتفسحت عِظامُهُ ما هُوَ إلاّ جِلْدٌ على عِظمٍ»
«Агар уни сизга кўтариб келадиган бўлсак, суяклари бурдаланиб кетади, у суякка ёпишган теридан бошқа нарса эмас», дейилган. Демак, мутлақ нимжонлик ҳадни енгил уришга асос бўлади. Касаллик ҳам бир нимжонлик. Ҳадиснинг мафҳуми эса нимжонликдан кейин кучга кирадиган бўлса ёки касалликдан кейин тузаладиган бўлса, ўшангача кутилиб, кейин ҳад урилишидир.
Шунингдек, ҳомиладор аёл туққунига қадар, эмизикли аёл гўдакни сутдан чиқаргунига қадар кутилади. Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан ривоят қилади:
«فَجَاءَتِ الْغَامِدِيَّةُ فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنِّي قَدْ زَنَيْتُ فَطَهِّرْنِي, وَإِنَّهُ رَدَّهَا, فَلَمَّا كَانَ الْغَدُ قَالَتْ يَا رَسُولَ اللَّهِ لِمَ تَرُدُّنِي, لَعَلَّكَ أَنْ تَرُدَّنِي كَمَا رَدَدْتَ مَاعِزًا, فَوَاللَّهِ إِنِّي لَحُبْلَى, قَالَ, إِمَّا لاَ فَاذْهَبِي حَتَّى تَلِدِي, فَلَمَّا وَلَدَتْ أَتَتْهُ بِالصَّبِيِّ فِي خِرْقَةٍ, قَالَتْ: هَذَا قَدْ وَلَدْتُهُ, قَالَ: اذْهَبِي فَأَرْضِعِيهِ حَتَّى تَفْطِمِيهِ, فَلَمَّا فَطَمَتْهُ أَتَتْهُ بِالصَّبِيِّ فِي يَدِهِ كِسْرَةُ خُبْزٍ, فَقَالَتْ: هَذَا يَا نَبِيَّ اللَّهِ قَدْ فَطَمْتُهُ, وَقَدْ أَكَلَ الطَّعَامَ, فَدَفَعَ الصَّبِيَّ إِلَى رَجُلٍ مِنَ الْمُسْلِمِينَ, ثُمَّ أَمَرَ بِهَا فَحُفِرَ لَهَا إِلَى صَدْرِهَا, وَأَمَرَ النَّاسَ فَرَجَمُوهَا»
«Ғомидия келиб: «Эй Оллоҳнинг Пайғамбари, мен зино қилдим, мени покланг, деди. Расулуллоҳ уни қайтардилар. Эртаси куни яна келиб: «Эй Расулуллоҳ, нега мени қайтарасиз, эҳтимол мени ҳам Моизни қайтарганингиздек қайтараётгандирсиз? Оллоҳга қасамки, мен ҳомиладорман», деди. Пайғамбар с.а.в.: «Ёки... Йўқ, бор, туққунингга қадар (юравер)», дедилар. Туққанидан кейин латтага ўралган чақалоқни кўтариб келиб: «Мана, туғдим», деди. Пайғамбар с.а.в.: «Боравер, уни эмиз, сутдан чиқаргунингча (юравер)», дедилар. Сутдан чиқаргач,
30-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|